Page 15 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 15
Ушбу агротехник тадбирдан сўнг, ерни дискалаш орқали тупроқ янада
майинлаштирилиб, ер майдони кўчат экиш учун тайёрланади. Тайёрланган ер майдони
аввалдан режалаштирилган суғориш секторларига ажратилиб, томчилатиб суғориш
тизими учун магистрал қувурларни ётқизиш йўллари қазиб чиқилади (боғни экишдан
аввал сув тизимини тайёрлаб олиш ва боғни экилгандан сўнг унинг ёрдамида боғни
зудлик билан суғориш зарур). Лекин, ер майдонини экишга тайёрлаш жараёни айрим
ҳолатларда бу билан якун топмайди. Чунки, ер майдонидаги ер ости сувлари юза
қисмига яқин бўлган ҳолларда кўчат экиладиган қаторларни қуйидаги 5-расмда
кўрсатилгандек бир оз кўтариш мақсадга мувофиқ бўлади. Қаторларни кўтариб
экилганда тупроқдаги сув меъёрини назорат қилиш нисбатан осонлашади, чунки
ортиқча намлик бўлмайди, дарахтларнинг илдизлари учун озиқа майдони кенгаяди,
уюлган тупроқ қуёш таъсирида яхши қизиганлиги сабабли ҳосил 1 хафта эрта пишиши
ҳам мумкин, дарахтларда илдиз касалликлари нисбатан камроқ учрайди. Қаторларни
40 – 80 см баландликка ва 100 -120 см энига қилиб кичик тепаликли қаторга экиш
тавсия этилади. Бунда қаторларни узунлиги, яъни ер майдони шаклидан келиб чиққан
ҳолда, ўртача 100 метр узунликда, томчилатиб суғориш тизими ва алоҳида навлар
хажмига қараб секторларга ажратилади. Чунки, хатто бир турдаги (эртаки, ўртаки ва
кечки) мевали боғни суғориш ҳамда ўғит бериш вақти ва меъёрлари бир биридан
кескин фаркланади. Шундан келиб чиққан ҳолда секторларга келгусида боғ шаклига
асосан кўчат экиш жойлари аниқланади.
Барча ишларни қисқа муддатда ҳамда санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ
рио қилган ҳолда бажаринг!
Боғ қаторлари кўтариб экиш
орқали ер остида жойлашган зах
сувларнинг кўтарилиши оқибатида
ерни шўрланишини ҳам олдини олиш
мумкин. Лекин, шунингдек бундай
боғларда дарахтларга шакл бериш,
меваларни териш қийинлашиши ҳамда
ҳаддан ташқари қурғоқчиликда сувга
бўлган эҳтиёж ўсишига сабаб
бўлишини ҳам эътиборга олиш керак
бўлади.
5-расм. Қаторларни қўтариб экиш.
Ер тайёрлаш жараёни билан биргаликда сув таъминоти тизимини қурилиши ҳам
аввалдан бошлаш керак булади. Бунда зарурий сув сиғими хажмига эга бўлган
ҳовузлар, заруратга қараб артезиан қудуқлар, ҳовузларга сув қуйиш ариқлари,
ҳовузларни сув билан таъминланиши даражасига қараб камида 3 кунлик сув сиғимига
эга бўган ҳолда қуриш мақсадга мувофиқдир. Ҳовузларни лойихалашда 1 ламчи ҳовуз
тиндириш вазифасини яхши ўташ учун уни максимал даражада узунликда қуринг
ҳамда 2 чи ҳовуз асосий сув хажмини сақловчи ҳовуз қилиб қуринг (айни шу ҳовуздаги
сув хажми 3 кунлик сув сарфи миқдорига тенг бўлиши керак). Ҳовузларни ён
15