Page 13 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 13

1.4.  Боғ  экиладиган  ер  майдонини  экишга  тайёрлаш  бўйича  айрим
                    тавсиялар.

                   Ушбу  бўлимда,  боғ  лойиҳасига  асосан,  -  ер  майдонини  нисбий  текислаш,  ер
            майдонини  тупроқнинг  унумдор  қатламига  зарар  етмаган  ҳолда  кўчат  экиш  учун

            тайёрлаш, сув йўлларини қуриш, боғни секторларга бўлиш, суғориш тизимини қуриш
            учун  тупроқ  ишларини  бажариш,  симбағазларни  ўрнатиш  бўйича  тавсияларни
            биргаликда  бирма  бир  кўриб  чиқамиз.  Дунё  тажрибасидан  маълумки,  замонавий
            интенсив  боғларни  турли  хил  ер  сатҳ  юзасига,  яъни  нотекис  юзага  эга  бўлган  ер
            майдонларида  ҳам  ташкил  этиш  мумкин.  Албатта,  бунда  ўзига  яраша  шартларни
            бажарилиши  зарур.  Масалан,  боғни  ер  сатҳ  юзасини  текислашдан  мақсад  келгусида
            унинг     юзасида     техника     воситаларини       ҳаракатларини       енгиллаштириш        ва
            ёғингарчиликлар  таъсирида  ҳосил  бўлган  ортиқча  сувларни  ер  майдонида  туриб

            қолмаслигини  таъминлашдир.  Ер  майдонини  текислаш  жараёнида  юқори  қатлам
            тупроқларини  ер  сатҳи  бўйича  бир  хилда  тақсимланишига  алоҳида  эътибор  бериш
            керак, акс ҳолда  ер сатҳининг  айрим жойларидаги  тупроқ  кучсизланиб қолиб  у ерда
            келгусида  кўчатларни  ривожланишида  ҳам  сустлашиши  кузатилиши  мумкин.  Ушбу
            ҳолат, айниқса тупроқ ости шағалдан иборат ерларда яққол сезиларли бўлади. Шунинг
            учун  хозирги  кунда  интенсив  боғларда  томчилатиб  суғориш  тизими  ўрнатилиши
            эътиборга  олган  ҳолда,  техника  воситалари  юришини  қийинлаштирадиган
            ҳолатларда,  ёғин  сувларини  туриб  қоладиган  ҳолатларда  ер  сатҳининг  устки
            қатламини бир хилда тақсимлаган ҳолда нисбий текислаш тавсия қилинади, яъни боғ
            майдонининг қиялик даражасини пасайтириш мақсадида ерни баланд қисмидан паст

            қисмига      тупроқни      сурманг.    Ер    майдонини       текислаб     бўлингандан       сўнг
            ёғингарчиликлар  орқали  ҳосил  бўладиган  сувларни  чиқариб  юбориш  учун  сув
            йўлларини, яъни оқава сув йўлларини тайёрлаш ва ер майдони юмшатиш мақсадида
            ерни  хайдаб,  чуқурлатиб  юмшатинг  ва  дискаланг.          3-расмда  тасвирланган  махсус
            чуқурлатиб  ҳайдаш  ускунасидан  фойдаланиб,  ер  майдонини  ўртача  1  метргача
            чуруқликда  "Х"  шаклида  2  мартта  юмшатиш  зарурий  чорадир,  зеро  боғ  қуриб
            бўлингандан  сўнг,  ушбу  амалиётни  бажаришни  умуман  иложи  йўқ.  Бундан  ташқари,
            боғ экиш режалаштирилган ер майдонларни аввалдан, яъни боғ экишдан аввал бегона

            ўтларни  гербицидлар  ёрдамида  йўқотиш  ва  ундан  сўнг  ер  ишларига  ўтиш  мақсадга
            мувофиқ.  Чунки,  боғ  қурилгандан  сўнг,  ёппасига  таъсир  этувчи  гербицидларни
            қўллашни  имконияти  чекланган  бўлади.  Масалан,  ёппасига  таъсир  қилувчи
            гербицидлардан,  таркибида  глифосат  таъсир  этувчи  моддаси  мавжуд  бўлган
            гербицидларни қўллаш энг яхши натижа беради. Бунда, гербицидни гектарига 4 ёки 5
            литр меъёрда қўлланилади. Гербицидни қўллаш вақтида ва ундан сўнг, камида 7 кун
            орасида тупроқ намлигини 70% дан кам бўлмаслигини таъминлаш керак бўлади. Шуни
            унутмаслик  керакки,  гербицид  қўлланилган  ер  майдонида  тупроқ  ишлари  1  ойдан
            сўнг,  препаратни  таъсири  тўлиқ  намоён  бўлгандан  сўнг  амалга  оширилади.  Айни,
            қилинган  амалиёт  туфайли  келгусида  боғдаги  аксарият  бегона  ўтларга  қарши

            курашиш бўйича сарф харажатларни камайтиради.




                                                           13
   8   9   10   11   12   13   14   15   16   17   18