Page 18 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 18

Симбағазларга симларни тортиш;
               Томчилатиб суғориш тизимини монтаж қилиб ишга тушириш;
               Магистралл қувурлар устини аввал майин қум билан кейин тупроқ билан кўмиш ва
            йўлларни текислаш билан боғни қуриш бўйича агротехник тадбирлар якунланади.

                   1.5.  Симбағазлар  (устунлар)  тури  ва  уларни  ўрнатилиши  бўйича  айрим
            тавсиялар.
                   Боғдаги мевали дарахтларни парвариш (формировка) қилиш,  пайвандтак тури
            ва  экин  турига  асосан  симбағаз  тури  танланишини  ҳеч  кимга  сир  эмас.  Симбағазлар
            тикка  шаклда,  татура  шаклида  бўлиши  ҳам  мумкин.  Боғ  ерини  тайёрлаб  бўлгандан
            сўнг, боғга томчилатиб суғориш тизимини ўрнатишдан аввалдан симбағазларни экиш
            схемасига  мос  равишда  ўрнатиб  чиқиш  керак  бўлади.  Симбағазлар  ёғочдан,  темир
            бетондан ёки темирдан ишлаб чиқарилган бўлиши мумкин.





















                                  (а)                                                                                                        (б)
                                                             7-расм.

                   Чапдаги а-расмда  татура  шаклидаги боғ  симбағазлари  акс  эттирилган  (мевали
            боғлар  учун  татура  кўринишдаги  симбағазлари  бўйи  асосан  4  м  бўлиб,  марказга
            нисбатан  35   атрофида  ён  тарафга  оғдирилган  ҳолда  ўрнатилади)  ва  ўнгда  б-расмда
                          0
            тик симбағазлар акс эттирилган (Мевали боғлар учун ўрнатиладиган тик кўринишдаги
            темир бетонли устунлар (8-расмда наъмуналар келтирилди) 7х8 см, 8х8 см, 10х10 см
            ёки  четларидаги  устунлар  10х12  см  ҳамда  12х14  см  ўлчамларда  ҳамда  асосан  5  см
            узунликда  ишлаб  чиқарилади).  Симбағазлар  ҳар  бир  қаторга  6-9  метр  атрофида
            симбағаз кучига ва майдон реълефига асосан ўрнатиш тавсия қилинади.
                   Мевали  боғга  ўрнатилган  симбағазлар  ўзаро  симлар  билан  бирлаштирилади,
            айнан  шунинг  учун  ҳам  ҳар  бир  устун  жуда  мустаҳкам  ўрнатилмаса,  бир  устуннинг
            ағанаши  худди  домино  сингари  қолганларини  ҳам  ағдарилишига  сабаб  бўлиши
            мумкинлигини  юқорида  ҳам  айтиб  ўтган  эдик.  Шунинг  учун  ҳар  бир  устун  нафақат
            қатор бўйлаб балки, қаторларни ён томонга ҳам қўшимча равишда мустаҳкам симлар
            билан  бетон  қозиқлар  ёрдамида  махкамлаш  зарурий  чора  ҳисобланади.  Бундан
            ташқари  боғ  қаторларига  ўрнатилаётган  устунлар  тагини  ҳар  учинчисини  бетонлаш
            орқали     мустаҳкамлаш       ҳам    зарурлигини      унутманг!     Ўрнатилган       устунларга
            зангламайдиган  симлар  ишлатилиши  келгусида,  симларни  кучсизланиб  узилиши  ва
            дарахтларни  касалланишини  олдини  олади.  Ишлаб  чиқариш  йили  тугагандан  кейин



                                                           18
   13   14   15   16   17   18   19   20   21   22   23