Page 21 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 21

Томчилатиб суғориш тизимини қуриш учун вақт талаб этилиши;
                Томчилатиб суғориш тизимини жорий қилиш учун ҳовузлар ва насос станцияси
            қурилиши учун ер майдони зарурлиги;
                Томчилатиб суғориш тизимини бошқариш учун малакали мутахассис зарурлиги;
                Томчилатиб суғориш тизими электр ёки бошқа энергия таъминоти зарур;
                Томчилатиб  суғориш  шлангларини  механик  зарарланиши  натижасида  суғориш
            сифатининг пасайиши мумкинлиги;

                Сув сифатига бўлган талабларни юқорилиги;
                Деярли ҳар куни экин майдонини суғориш кераклиги;
                Қиш мавсумига суғориш тизимни тайёрлаш харажатлари мавжудлиги.

                   Томчилатиб суғориш афзаллиги

                Қисқа муддат (1 кун) ичида экин майдонини тўлиқ суғориш имконияти;
                Томчилатиб  суғориш  тизими  орқали  меъёр  асосида  зудлик  билан  турли
            ўғитларни бир хил меъёрда сув ва ўғитларни етказилиши;
                Техника воситалари ёғингарчилик ёки бошқа сабаблар туфайли экин майдонига
            кира  олмаган  вақтда,  томчилатиб  суғориш  тизими  орқали  пестицидларни  бериш
            орқали касаллик ва зараркунандалардан ҳимоялаш имконияти;
                Кунлик кам миқдордаги сув билан ҳам катта майдонларни суғориш имконияти,
            яъни экин тури ва тупроқ структурасига кўра 1 гектар майдонга ўртача 80 м3 гача сув
            сарфланиши;
                Сув  ресурсларини  экин  турига  қараб  йиллик  меъёрини  50  дан  60  фоизгача
            иқтисод қилиниши;
                Томчилатиб суғориш тизими орқали бериладиган ўғитларни 50 дан 80 фоизгача
            иқтисод қилиниши ҳамда уларни ўсимликлар томонидан ўғитларни сифатига кўра 40
            дан 80 фоизгача ўзлаштирилиши;
                Томчилатиб суғориш тизими орқали бегона ўтларни тарқалмаслиги;
                Қўл меҳнати ва техника хизмати харажатларини экин турига  қараб  ўртача  40%
            гача қисқариши;
                Тупроқ  юзаси  ёрилмаслиги  ва  тупроқни  юмшатиш  харажатлари  иқтисод
            қилиниши ҳамда ўсимлик илдизларининг зарарланмаслиги;
                Давлат  томонидан  субсидия  маблағлари  эвазига  бошланғич  харажатларни
            қисқариши ҳамда ягона ер солиғидан озод бўлиш;
                Рельефи  нотекис  бўлган  ёки  тупроқ  қатлами  кучли  фильтрацияга  (сершағал
            тошли) эга бўлган экин майдонларини суғориш мумкинлиги;
                Мулчалашни жорий қилиш имконияти;
                Экинларни  бир  хил  меъёрдаги  сув  ва  ўғит  билан  таъминланганлиги  сабабли
            ҳосилни стандартлашиши;
                Экинларни турига қараб 10 кунгача эрта пишиши;
                Эгатлаб  суғоришга  нисбатан  ҳосилдорликни  экин  турига  қараб  20  дан  80
            фоизгача ошиши.
                   Юқоридагилардан кўриниб турибдики, томчилатиб суғориш тизими нафақат сув
            ресурсларини иқтисод қилиш мақсадида, балки бошқа ресурсларни ҳам иқтисод қилиш

            ва  харажатларни  қисқартириш  имкониятини  берар  экан.  Тўғри,  бошланғич  вақтдаги

                                                           21
   16   17   18   19   20   21   22   23   24   25   26