Page 19 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 19
қаторларга тортилган симларни ҳар йили йил якунида яна таранг тортиб қўйиш
ишларини ҳам бажариш керак бўлади. Боғ қуриш жараёнида олиб келинаётган
симбағазлар ва уларни ўрнатилиш жараёнига алоҳида эътибор бериш орқали
келгусида ишлаб чиқариш жараёнини узлуксизлиги таъминланади, айнан шунинг учун
ҳам бошидан сифатли материаллардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
а. 10х10 бетонли устун б. 7х8 бетонли устун
8-расм
1.6. Суғориш усуллари бўйича қисқача айрим маълумотлар.
Ҳозирги замонда интенсив боғ майдони дарё бўйида жойлашган бўлса ҳам, бу
боғга албатта томчилатиб суғориш тизимини ўрнатиш зарурий чоралардан биридир.
Қуйида томчилатиб суғориш тизими ва ариқдан суғориш ишлари амалга оширилганда
уларни фарқларини кўрсатиб ўтамиз.
Эгатлаб суғориш афзаллиги
Бир мартта суғорилган экин, бир неча кун ёки хафтадан сўнг қайта суғорилади,
яъни суғориш оралиқлари узоқ;
Шўрланган ерларда шўрни ювишда ҳам ёрдам бериши мумкин;
Аксарият ҳолларда электр ёки бошқа турдаги энергияни талаб қилмайди
Қимматбаҳо суғориш тизимлари талаб қилинмайди;
Сершағал тупроқлардан ташқари барча тупроқ турларида эгатлаб суғоришни
қўллаш мумкин;
Томчилатиб суғориш тизимини бошқарувчиси каби малакали мутахассис талаб
этилмайди.
Эгатлаб суғориш камчиликлари
1 мартта суғориш учун экин тури ва тупроқ структурасига кўра 500 дан 1200 м
3
гача сув зарурлиги;
Экинларни нотекис сув билан таъминланиши, яъни майдон бўйлаб бир текисда
суғоришдаги қийинчиликлар;
Тупроқ эррозияси натижасида, йил давоми ҳар бир гектар ер майдонидан ўртача
200 тоннагача ҳосилдор тупроқни ер майдонидан ювилиб кетиши;
Ариқ тупроғини ёрилиши натижасида ўсимлик илдиз томирларининг
шикастланиши натижасида ўсимликдаги стресс ҳолатларни юзага келиши;
19