Page 14 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 14
Чуқурлатиб ҳайдаш ишлари тупроқни
камида тахминан 40-50% ва кўпи билан 75%
га эга бўлган вақтда амалга оширилади, ер
ости ҳаддан зиёд зичланган қатламлар
мавжуд бўладиган бўлса, секин асталик
билан қайта - қайта чуқурлатиб ҳайдашга
тўғри келиши мумкин. Боғ ерини тайёрлаш
жараёнида ер остидаги зичланган ва
зичланмаган қатламларни юмшатиш ва
тупроқни кислород билан бойитиш, фойдали
микроораганизмларга зиён етказмаслик,
мевали кўчатларни бошланғич даврда илдиз
системасини тупроқ орасида сиқилиб
қолишини олдини олиш учун қўлланилади.
3-расм. Чуқурлатиб юмшатиш ускунаси.
Чуқурлатиб ҳайдаш орқали тупроқдаги аэрацияси яхшиланади, яъни тупроқдаги
сув ва кислороднинг тупроқдаги ҳаракати яхшиланади, бу эса ўз навбатида ўсимликни
ривожланишида муҳим роль ўйнайди. Чунки, тупроқ тарқибидаги диокис углерод
ўрнини кислород эгаллайди, сувнинг ҳаракати яхшиланади. Шунинг учун, янги ташкил
этилаётган боғларни тупроқ турига қараб 1,2 метр чуқурликкача юмшатиш тавсия
қилинади.
4-расм. Чуқурлатиб юмшатишда тупроқ қатлами ҳолатини ўзгариши
14