Page 9 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 9

кўпроқ  фойда  олиш  имкониятларини  ҳисоблаб  чиқилиши  керак  бўлади.  Бизнес  режани
            маркетолог,  агроном,  қурувчи,  механизатор,  логистика  мутахассиси,  сотувчи  ва  бошқа
            боғдорчилик  соҳасида  ишловчи  мутахассислар  билан  маслаҳатлашган  ҳолда,  уларни
            фикрини инобатга олиб, боғ тури, нави ва хажмини аниқлаб йилма йил харажатлар сметаси
            рискларни ҳисобга олиб, кутилаётган фойда ва зарар акс эттирилиши керак бўлади.
                   Қуйида бизнес режада акс эттирилиши зарур бўлган жиҳатлар кўрсатилган:
               Боғ инфраструктураси, ёрдамчи ва асосий бино иншоатлари, бошқарув офиси, омборлар,
            трактор  парк,  ошхона,  ётоқхона,  ҳаммом  ва  хожатхоналар,  қоровулхона,  совуқхоналар  ва
            бошқа ёрдамчи биноларни санитария - гигиена талабларига мос равишда лойиха сметасини
            тузиш;
               боғда  ишлатиладиган  асбоб  ускуналар,  трактор  ва  агрегатлар,  меҳнат  қуролларини
            зарурий меъёр, миқдор ва сифатда харид қилиш сметасини тузиш;
               боғни қуриш, яъни симбағазлар тизимини  ўрнатиш, боғга дарахтларни  экиш, суғориш
            тизимини  қуриш,  сув  таъминоти  тизимини  қуриш,  электр  таъминоти  тизимини  қуриш
            сметасини тузиш;
               келгуси йиллардаги технологик ишлаб чиқариш жараёни таъминоти бўйича харажатлар
            сметасини  тузиш,  яъни  иш  кучи,  ЁММ,  ўғит,  кимёвий  ҳимоя  қилиш  воситалари,  суғориш
            билан  боғлиқ  харажатлар  ва  бошқа  зарурий  хом  ашъёларга  бўладиган  харажатларни
            мавсумлардаги  талабга  асосан  харажатларни  йиллар  кесимида  сарфланадиган  пул  маблағи
            захираси ва кўзда тутилмаган харажатларни ҳисобга олган ҳолда пул маблағлари манбаини
            аниқлаган ҳолда смета харажатларини тузиш;
               терим мавсумидаги логистика харажатлари бўйича харажатлар сметасини тузиш
               маҳсулотни  реализация  қилиш  ва  бошқа  ҳолатларда  келиб  чиқиши  мумкин  бўлган
            рискларни кўриб чиқиш ва уларни келтириши мумкин бўлган зарарларни ҳисоблаб чиққан
            ҳолда бизнес режага озгаришлар киритишни режалаштиринг;
               Маҳсулотни  реализация  баҳосини  бозордаги  шу  кундаги  энг  паст  баҳода
            режалаштиринг,  чунки  айни  мева  тури  ва  навлари  келгусида  бозорда  кўпайиб  кетиш
            эҳтимоли мавжуд.
                   Юқорида  маркетинг  масалаларини  ўрганиш  жараёнида,  ишлаб  чиқарилаётган
            маҳсулот  бозорини  ўрганиш  муҳимлиги,  ушбу  лойиханинг  келгусидаги  муваффақиятли
            бўлиши таъминлашини айтиб ўтилганди. Масалан: эртаки меваларга ички бозорда ҳам ташқи
            бозорда ҳам талаб юқори, чунки, бизнинг мамлакатимизда мевалар  пиша бошлаган вақтда
            қўшни  мамлакатларда  хали  қиш  давом  этаётган  бўлиши  биз  учун  қулай  бозор  шароитини
            яратади.  Ҳар  бир  мева  турини  муайян  меъёрдан  кам  ёки  кўп  бўлмаган  миқдордаги  ер
            майдонида, яъни камроқ ер майдонида боғ ташкил қилсангиз мева миқдор жиҳатдан экспорт
            учун камлик қилиши ёки аксинча жуда катта майдонда бўладиган бўлса, меваларни сотиш,
            териш жараёнида муаммоларга дуч келишингиз мумкин. Етиштирилган маҳсулот камида 1
            та автомашина миқдорида чиққан ҳолдагина экспорт қилиш мумкин бўлганлиги сабабли, шу
            меъёрдан кам бўлмаган майдонда етиштириш тавсия қилинади.
                   Боғ  қурилиши  жараёнида  биринчи  навбатда  инфраструктурани  ташкил  этишдан
            бошлаш керак. Қуйида наъмуна сифатида 100 гектар (200 м*5000 м) ер майдонда боғ барпо
            этиш  учун  боғ  инфраструктураси  кўрсатилган.  Аммо,  сизнинг  боғингиз  умуман  бошқача
            бўлиши ҳам мумкин, яъни қуйидаги жадвални наъмуна сифатида кўрсатиб ўтилган.







                                                            9
   4   5   6   7   8   9   10   11   12   13   14