Page 5 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 5

Ижтимоий-иқтисодий омиллар
                   Ижтимоий-иқтисодий  омилларни  -  бозорлардаги  нархларнинг  ўсиши  ёки  тушиши,

            ёхуд  навбатдаги  банк  таназзули  тўлиқ  тасоддиф  ёки  банкротликка  сабаб  бўлмаслиги  учун
            ўрганиш  зарур.  Шунингдек,  ижтимоий-иқтисодий  омиллар  қурилиш  ва  бошқа  капитал
            қўйилмалар  ҳисобига  бизнесни  узоқ  муддатли  кенгайтириш  режалари  ҳудуддаги  салбий
            демографик  ўзгаришлар  ёки  аҳоли  миграциясига  тўғри  келиб  қолмаслиги  учун  ҳам

            ўрганилади.
                   Барча  олинган  маълумотлар  компьютерлар  ва  ҳодимларингиз  бошларида  ўлик  юк
            бўлиб қолиб кетмаслиги лозим. Уни таҳлил қилиш ва ундан фойдаланиш лозим.


                     Хўжалик ва маҳсулот портфели таҳлили;
                     Вазиятдан келиб чиқиб вазиятни тўғри баҳолаш;
                     Танланган  стратегиянинг  даромадлилик  даражаси  ва  нақд  пулларни  олиб

            келиш имкониятига таъсири таҳлили (PIMS — the Profit Impact of Market Strategy).
                   Ўтказилган таҳлил натижасида сиз бозордаги имконият ва ҳавфлар, бизнесингизнинг
            кучли  ва  заиф  томонларини  аниқлаш  имкониятига  эга  бўласиз.  Хозирги  кунда,
            сегментлаштириш  ва  позициялаштирув  бизга  ёрдамга  келади.  Бунинг  нима  эканлигини

            кўпчилик  билади,  ундан  кўпчилик  хабардор,  лекин  фақат  айримларгина  уни  тўғри  амалга
            оширишади.  Аммо  бу  босқичсиз  бирон  бир  маркетинг  стратегияси  самарали  амалга
            оширилиши мумкин эмас.
                   Самарали сегментлаштирув мақсади, бозорнинг қайси қисми сизнинг корхонангизга
            ўз  салоҳиятини  максимал  даражада  фойдалана  олишга  имкон  беришини  баҳолашга  ёрдам

            беради.
                   Ўз истеъмолчингизни аниқлашнинг ўзи ҳали етарли эмас. Кейинги босқичда сизнинг
            таклифингиз рақобатчилар таклифидан нимаси  билан фарқланишини  аниқлаб олиш лозим.

            Бозор  денгизидаги  мақсадли  сегментни  қайси  “қармоқ”  билан  овлаб  олиш  мумкин?
            Истеъмолчи  сизнинг  маҳсулот  ва  хизматингизни  қандай  кутиб  олиши,  улар  рақобатчилар
            маҳсулот ва хизматлари олдида қандай қабул қилиниши ҳақида ўйлашнинг айни пайти. Бу
            саволлар позициялаштириш номли босқичда ўз жавобини топиши керак.
                   Тўғри позициялаштириш истиқболда кўплаб маблағ, вақт ва ҳодимлар кучини сақлаб

            қолиши  мумкин,  шунингдек,  корхонага  самарали  маркетинг  комплекси  яратиш  имконини
            беради.
                   Маркетинг  комплекси  маркетинг  воситалари  мажмуидан  иборат  бўлиб,  у  компания
            томонидан мақсадли бозорлардаги маркетинг вазифаларини ечиш имконини беради. Одатда

            бутун мажмуа қуйидаги тўрт йўналиш бўйича ажратилади:
                     маҳсулот;
                     нарх;

                     илгари суриш, (товарни илгари суриш);
                     сотув.




                                                            5
   1   2   3   4   5   6   7   8   9   10