Page 2 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 2

Би Исми Иллаҳ Ир Роҳман Ир Роҳийм.

                   Ас  Саламу  Ал  Айкум  Ҳурматли  ўқувчи,  маълумки  юртимизнинг  иқлим  шароитида
            аллоҳнинг  инояти  билан  турли  –  туман,  ҳатто  айримлари  ҳуш  таъмлиги  бўйича  бетакрор
            бўлган меваларни етиштириш имконияти мавжуд. Бу мавзуда кўплаб оммавий ахборотларда,
            шу  жумладан  рўзномаларда  ҳамда  турли  тадбирларда  такрор  ва  такрор  таъкидлаб
            ўтилишини  гувоҳи  бўламиз.  Аммо  бугунги  кунга  келиб,  ер  юзида  аҳоли  сони  ортиб,  уни
            озиқ-овқатга  бўлган  эъҳтиёжи  ошаётган  бир  вақтда,  иқлим  шароитларини  кескин  салбий
            томонга  ўзгариб,  дуёнинг  турли  нуқталарида  тез-тез  мисли  кўрилмаган  даражада  табиий
            офатлар ҳамда уларнинг оқибатларини кузатиб турибмиз. Бу оқибатлар жуда кўп соҳаларга
            шу  жумладан  қишлоқ  хўжалиги  маҳсулоти  етиштирувчилар  (ҚХМЕ)га  жиддий  зарар
            етказмоқда.  Хусусан  юртимиздаги  (ҚХМЕ)  айниқса  мевали  ва  узум  боғ  эгаларига  табиат
            инжиқликлари сезиларли даражада салбий таъсиридан охирги йилларда сезиларли даражада
            зарар кўрмоқдалар. Ушбу муаммоларни олдини олиш ва зарарларни таъсирини камайтириш
            мақсадида  тинимсиз  изланишлар  ва  илмий  тадқиқотлар  амалга  оширилмоқда.  Ижобий
            натижалар  асосида  мазкур  йуналишга  янги  иҳтиролар  шу  жумладан,  инноваццион
            технологиялар  ҳамда  янги  усуллар  жорий  қилиняпти.  Ушбу  янги  ёндашувлар  албатта
            ижобий натижаларни бермоқда. Шунга қарамасдан, бугунги вазият ҚХМЕ ва мутахассислар
            ҳамда олимларимиз мазкур йўналишда тинимсиз изланиш олиб боришлари ва бу йўналишда
            ўзаро  ҳамкорлик  қилишлари,  шунингдек  бевосита  фермер  ва  деҳқонларимизга  ишларини
            режалаштиришдан бошлаб барча босқичларда уларга ёрдам беришлари зарурлигини тақазо
            қилиб  турибди.  Бу  масалаларни  амалга  оширишда  инсон  саломатлиги  ва  атроф-мухитни
            ҳимоя қилиш, ўсимликларни озиқлантириш стратегиялари ва экологик ечимларни яхшилаш
            масалаларига алоҳида эътибор қаратиш талаб этилмоқда. Шу жумладан мева ҳамда сабзавот
            экинларнинг сифатига ҳамда уларнинг экологик хавфсизлигини таъминлаш лозим.

                   Юқорида  таъкидланганлардан  келиб  чиққан  ҳолда  Ўзбекистон  шароитида  мевалар
            ҳамда  узум  етиштириш,  жумладан  мевали  боғларни  ва  узум  плантацияларини  барпо  этиш
            борасида зарур маълумотлар тақдим этиш мақсадида, боғдорчиликка ихтисослашган фермер
            ва  деҳқон  хўжалик  ҳамда  соҳа  мутахассислари  фойдаланишлари  учун  қўлланма  сифати
            тақдим  этилди.  Бу  ерда,  сиз  замонавий  боғ  яратиш  учун  турли  саволларга  айрим
            маълумотлар кўринишида жавоб олишингиз мумкин бўлади. Қўлланма орқали хозирги кунда
            Республикамизга  кириб  келган  айрим  пайвандтаклар  ҳамда  данакли  мевларнинг  янги
            навлари, нима учун боғ яратишдан аввал маркетинг тадқиқотлари ўтказилиши зарурлигини,
            боғ  яратилиши  режалаштирилган  ҳудуднинг  метеорологик  маълумотлари,  тупроқ
            структураси, тупроқ ва сув таҳлили, ер ости сувларининг боғга таъсири, боғ экиш учун ер
            тайёрлаш, боғни экиш, шакл бериш ва симбағазлар турлари, суғориш тизими ва унга бўлган
            таълаблар,  боғда  кўчат  экиш,    турли  мева  навлари,  уларга  мос  чанглатувчи  навлар,  янги
            кириб келган навларнинг мева ўлчамлари, томчилатиб суғориш афзалликлари, озиқлантириш
            тартиби, кимёвий ишлов бериш ва ишчи эритмалар тайёрлаш тартиби, меваларни терими ва
            сақлаш  тўғрисида  айрим  маълумотлар  тўғрисида  маълумотлар  олишингиз  мумкин.  Ушбу
            маълумотлар,  муаллифнинг  кўп  йиллик  кузатувлари,  соҳа  мутахассислари  фикр
            мулохазалари, интернет ва турли китоблардан тўпланган маълумотлар асосида тайёрланган.

                                                                        Муаллиф: Эркин Усманходжаев
                                                 Боғдорчилик бўйича халқаро даражадаги консультант


                                                            2
   1   2   3   4   5   6   7