Page 4 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 4

1.1. Маркетинг

                   Ҳозирда  маркетинг  атамасининг  асосий  қисми  энг  яхши  кўринишларда
            ташкиллаштирилган,  тизимлаштирилган  савдо  жараёни  бўлиб,  бунда  ишнинг  прогнозидан
            тортиб омборга жойлаш ва рекламагача бўлган асосий қисми бирга жамланган ва улар ўзаро
            бир - бири билан мувофиқлаштирилган. Бундан ташқари, бизнес бу мураккаб тизим бўлиб,

            унинг ҳолати нафақат унинг ичида нима бўлаётганига, балки кўп жиҳатдан унинг атрофида
            нима бўлаётганлигига ҳам боғлиқ. Самарали маркетинг стратегияси тадқиқотдан бошланади.
            Ғарб  экспертларининг  баҳоларига  кўра,  сўнгги  йилларда  маркетинг  тадқиқотларининг
            бюджети  3-4  бараварга  ошган.  Бу-  объектив  талаб,  чунки  аниқ  ва  тўлиқ  маълумотларсиз

            компанияда  мавжуд  билимларни  иқтисодий  қийматларга  айлантириш  мумкин  эмас.
            Маркетинг тадқиқотлари  «Ким  сотиб  олаяпти?»,  «Бу товарни  қаерда ҳарид қилишаяпти?»,
            «Ушбу товарни нима учун сотиб олишаяпти?» деган саволларга жавоб бериши керак.
                   Корхона,  энг  аввало  истеъмолчиларни  ўрганиши  лозим.  Истеъмолчи  нимани

            истаётганини,  нима  учун  шу  маҳсулотни  истаётганини,  бу  нарсани  қанча  тез-тез
            истаётганини ва ундан қандай фойдаланаётганлигини тушуниш зарур, яъни ички ва ташқи
            бозорда айни мевани қайси вақтларда қандай нархларда қанча миқдорда сотиш мумкинлиги,
            нима учун қиммат ёки арзон бўлаётганлиги кабиларни ўрганиш лозим бўлади.


                   Яна нимани тадқиқ қилиш керак?
                   Албатта,  рақобатчиларни  -  яъни  айни  маҳсулотни  рақобатчилар  томонидан  қайси
            муддатларда  қанча  миқдор  ва  сифатда  қандай  баҳоларда  етказиб  бераётганликларини
            ўрганиб чиқиш керак.

                   Сизга маҳсулот етказиб берувчиларни - бу нарса энг арзон ва сифатли хом аъшёларни
            топиш учун керак.
                   Воситачиларни  -  бу  олинадиган  фойданинг  катта  қисми  сизнинг  ёнингизда  қолиши

            учун зарур.
                   Агар, ҳар қандай рахбар ёки тадбиркор нуқтаи-назаридан глобал омилларга ўтадиган
            бўлсак,  ўрганилиши  лозим  бўлганлар  орасида,  энг  аввало  сиёсий  ва  ҳуқуқий  омилларни
            санаб ўтиш ҳам керак бўлади. Чунки, исталган вақтда қонунлар ўзгариши мумкин. Сиз, эса
            бунга тайёр туришингиз зарур.


                   Технологик омиллар
                   Технологик омилларни - замонавий технологиялар билан вақтида қуролланиш ва ҳар
            қандай янгиликларга тайёр туриш, яъни маълум бир агротехник тадбирларни бажариш учун

            янги  инновацион  ишланмалар  мавжуд  бўлса  уларни  қўллаш  орқали  ҳосил  миқдори  ва
            сифатини ошириш учун ўрганиш керак.









                                                            4
   1   2   3   4   5   6   7   8   9