Page 3 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 3
I. Мевали боғ яратишнинг асосий шартлари.
Ҳар бир тадбиркор иш бошлашдан аввал, режалаштирилаётган ишлаб чиқариш
жараёнини ипидан-игнасигача ўрганиб чиқиши керак бўлади, яъни мевали боғ
яратмоқчи бўлган боғбон қуйидаги саволларга аниқ жавобларга эга бўлиши керак
бўлади:
1. Маркетинг тадқиқотларини ўтказиш; бунда, режалаштирилаётган мевали
боғ маҳсулотининг ички ва ташқи бозордаги сотилиши, айни мева тури бозорда
сотилмай қолса, совуқхонада сақлаш муддатининг давомийлиги, тўлиқ музлатиш (шок
музлатиш), қуритиш ёки сублимация қилиш, консервация қилиш ёки бошқа турда
қайта ишлаш имконияти мавжудлигини, боғдорчилик бўйича малакали мутахассис ёки
консультантлари мавжудлиги, маҳсулотни боғдан то ҳаридоргача етказиб берулгунига
қадар логистика масалаларини таҳлил қилиш;
2. Таъминот масалаларини тадқиқот қилиш; боғ таъминотини
узлуксизлигини, яъни боғ ўзини ўзи таъминлагунга қадар йиллар кесимида зарурий
пул маблағини ҳисобга олган ҳолда, узоқ йиллар давомида рискларни ҳисобга олган
ҳолда инвестиция қилиш учун қанча сармоя талаб қилинишини, мавсумий ишларни
бажариш учун иш кучини мавжудлиги (сабаби, сизга иш кучи керак бўлганда улар
бошқаларга ҳам керак бўлиши мумкин), зарурий техника воситалари, асбоб ускуна ва
хом ашъёлари мавжудлигини таҳлил қилиш;
3. Географик жойлашув ва иқлим шароитини тадқиқот қилиш; жойлашувга
асосан ушбу ҳудудда айни мева турининг
қанчалик тарқалганлиги ва ушбу мева
навининг кўрсатган иқтисодий
кўрсаткичларини таҳлил қилиш, боғ
яратилиши режалаштирилган ҳудуднинг
метеорологик шарт шароитларини камида
10 йиллик архиви билан таҳлил қилиб
чиқиш, тупроқ структураси ва унинг
таҳлилини қилиш, тупроқ ва сувнинг
кимёвий таркибий таҳлилини ўтказиш, ер
ости сувларининг йиллик ҳаракати
тўғрисидаги маълумотларни ўрганиб
таҳлил қилиш;
4. Юқоридаги саволларга
рискларни ҳисобга олган ҳолда жавоб
топиб, мукаммал бизнес режа, яъни боғни
инфраструктурасидан бошлаб то
бошқариш структурасигача
режалаштирилганми, иқтисодий
кўрсаткичлар, барча ишлаб чиқариш
қадамлари экспертлар томонидан
тасдиқланганми, ҳар бир технологик
жараён ўрганиб мукаммал ҳисоб - китоб 1-расм.
қилинганми деган саволларга тўлиқ жавобларни ушбу қўлланмадан қисман бўлсада
келгусида топишингиз учун айрим маълумотларни бериб ўтамиз.
Айни саволларга жавоб томпасдан туриб, мевали боғни қуришни бошлаш,
келгусида банкротликка олиб келиши эҳтимоли юқоридир.
Келгусида ҳар бир юқоридаги саволларга жавобларни Сиз билан биргаликда
ечим топишга ҳаракат қиламиз.
3