Page 6 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 6
Маркетинг комплекси – кўпчилик корхоналар учун энг оғриқли масалалардан бири. У
кўплаб эътибор, вақт, маблағ талаб қилади. Энг гениал маркетинг комплекси ўзгаришсиз
қола олмайди, корхона атрофида ва унинг ичида доимий ўзгаришлар бўлиб туради, бу эса ўз
навбатида бошқача ассортимент, янги нархлар ва янги реклама, воситачилар ва етказиб
берувчиларни ўзгартириш ва ҳ.к.ни талаб қилади.
Корхонанинг марка сиёсати ассортимент сиёсатининг бир қисми ҳисобланади.
Маркалардан самарали фойдаланиш корхонага ўз молларининг таниқлилигини ошириш,
реклама ва илгари суриш харажатларини оптималлаштириш, савдо воситачиларининг молни
бозорда илгари суриш ҳаракатларини фаоллаштириш имконини беради. Савдо маркаси
бозорда фақат корхона, маҳсулот ва хизматлари позициялаштирилиши таҳлилидан
кейингина пайдо бўлиши мумкинлигини унутмаслик керак.
Лекин ушбу корхоналарнинг кўплаб маҳсулот нархлари “иккинчи эшалон” ишлаб
чиқарувчилари маҳсулотларининг шундай маҳсулотлариникига қараганда 1,2 - 2 баравар
юқори. Маълум бўлдики, бундай юқори нарх ушбу корхоналарнинг самарали марка ва
илгари суриш сиёсати натижасидир.
Ҳар бир корхона раҳбари учун корхона маҳсулотларини реализация қилувчи
воситачилар билан муносабатлар, сотувни ташкил қилиш муаммолари энг оғриқли
масалалардан бири эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Реализацияни ташкил қилишда комплекс
вазифаларни ечишга тўғри келади. Унинг мақсади – мақсадли бозорни кам харажатлар билан
тўлиқ қамрашдан иборат.
Нега кейинги йилларда Ғарбда интернет-савдо шунчалик тез ривожланмоқда? Чунки,
у трансакцион чиқимларни пасайтириш ва деярли ҳар бир истеъмолчи билан мулоқотга
киришиш имконини беради. Бу бир томондан бозорнинг эҳтиёжлари ҳақида чекланмаган
маълумотлар олишга имкон берса, иккинчи томондан воситачилар сонини мижозларга
хизмат кўрсатиш сифатига зарарсиз камайтириш ва сотув харажатларини кескин
оширмасликка эришишга ёрдам беради.
Илгари суриш.
Маҳсулотни илгари суриш ва нарх белгилаш сиёсатини маркетингнинг “тез ёрдами”
дейиш мумкин. Ҳар иккисини ҳам тезда ўзгартириш имконияти бор. Бунинг учун тегишли
қарор қабул қилиш, зарур ҳужжатларни тайёрлаш, маблағ ажратиш кифоя ва шу билан
мақсадга эришилди ҳисоб. Лекин, маҳсулотни илгари суришнинг турли йўлларини фақат
мақсадли бозор тўғри аниқланган, мақсадли бозор вакилларининг истеъмол амалиёти ҳақида
маълумотлар йиғилган ва таҳлил қилинган, маҳсулот ишлаб чиқилган ва воситачилар билан
алоқалар ўрнатилган ҳолдагина самарали бўлади. Бу шароитларда рекламани
режалаштириш, маҳсулотни илгари суриш усулларига ўтиш мумкин. Хатолар қимматга
тушиши мумкин. Реклама воситаларини сизнинг мақсадли бозорни танлаш ва маркетинг
комплексининг бошқа жиҳатларидан келиб чиқиб танлаш керак.
Маркетинг стратегияси самарадорлиги кўп жиҳатдан нархлар соҳасидаги сиёсатга
боғлиқ. Нархлар маҳсулотни ишлаб чиқаришнинг реал қийматини, рақобатчилар нархлари ва
6