Page 8 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 8
айни мева нави турини етиштирувчи мамлакатлар;
айни мева нави турига рақобатдош мевалар;
айни мева нави тури учун ташқи ва ички бозордаги сотиш нархлари;
айни мева нави турини қайта ишлаш, яъни қуритиш, музлатиш ёки бошқа
кўринишда қайта ишлаш имконияти мавжудлиги;
айни мева нави турини асосий истеъмол қилувчи мамлакатлар;
айни мева нави турини географик жойлашувга асосан маҳаллий иқлим ва тупроқ
шароитга мос келиши;
айни мева нави турини совуқхонада ва йўлда ўзини тутиши;
барча жараёнлардаги логистика масалалари;
айни мева нави турини етиштириш учун хомашёларни мавжудлиги;
айни мева нави турини етиштириш учун малакали мутахассисларни мавжудлиги;
мевани териб олиш учун етарли миқдорда ишчи кучини мавжудлиги;
боғ яратилиши режалаштирилган ҳудуддаги инфраструктура мавжудлиги ва
сифати, яъни катта йўлларга яқинлиги, яқин атрофда совуқхоналар мавжудлиги, электр ва
газ тармоғи мавжудлиги ва бошқалар;
яратилиши режалаштирилган боғ атрофида аҳоли яшаш ҳудудларининг яқин ёки
узоқлиги, ишчиларни боғга келиб кетишлари учун транспорт тизимининг мавжудлиги;
боғ яратилиши мўлжалланган ҳудудни мавсумлар давомида сув билан
таъминланганлик даражаси;
энергия манбаини мавсум давомида энергия етказиб бериш қобилияти;
агротехник тадбирларни бажариш учун зарурий техника воситалари ва асбоб
ускуналарни мавжудлигини сифат асосида ўрганиб чиқиш;
боғни касаллик ва хашаротлардан ҳимоя қилиш воситаларини мавжудлиги ва
сифатини ўрганиб чиқиш;
боғни озиқлантириш учун озиқа воситаларини мавжудлиги ва сифатини ўрганиб
чиқиш;
айни мева навини сотиш жараёнида вужудга келиши мумкин бўлган рискларни
таҳлил қилиш ва муаммони хал қилиш бўйича ечимларни аввалдан топиб қўйиш;
боғни ҳосилга киргунга қадар йиллар кесимида бизнес режа ва рискларга асосан
ҳисоб китоб қилинган пул маблағи манбаининг мавжудлиги.
Юқорида кўрсатилган маълумотларга асосланган ҳолда, қуриладиган боғ ҳудудини
оптимал белгилаб, эксперт мутахассиснинг хулосасига таяниб иш бошланса, келгусида ушбу
лойиханинг катта иқтисодий фойда келтиришига кафолат бўлади.
1.2. Бизнес режа тузиш бўйича тавсиялар.
Бизнес режа деганда ишлаб чиқариш жараёни бўйича қилинган ҳисоб китоб ишлари
тўлиқ қоғозда акс эттирилишига айтилади. Бунда, ҳозирги кунда илғор корхоналар
ютуқларини ва банкротликка учраётган корхоналарни фаолияти билан танишиб чиқиб, хато
ва камчиликлардан тўғри хулоса чиқариб, айни шу камчиликларга йўл қўймаган ҳолда, янада
8