Page 7 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 7
истеъмолчиларнинг тўлов қобилиятини ҳисобга олиши керак. Нарх белгилаш тизимининг
вазифаси корхона фойдасини максималлаштиришдан иборат.
Маркетинг стратегиясининг самарадорлиги кўп жиҳатдан корхонадаги маркетинг
ҳизмати қандай йўлга қўйилгани, у қандай вазифаларни, қай даражада ва қандай ҳал
қилишига боғлиқ. Вазифалар мутахассислар томонидан ҳал қилинишини ҳисобга олган
ҳолда, кўп нарса маркетинг мутахассисларининг тажрибасига боғлиқ. Баъзида, маркетинг
ҳақида гап кетганда унга ярим санъат, ярим реаллик дея таъриф берилганини эшитиб
қоламиз. Маркетингнинг самарадорлиги унинг ахборот таъминотига боғлиқ: ахборотнинг
сифати кўп жиҳатдан маркетинг сифатини белгилайди. Маркетинг функциялари
корхонанинг бошқа бўлим ва тизимлари вазифалари билан уйғунлаштирилган бўлиши
лозим.
Бошқарув оламида назоратнинг восита ва усуллари жуда кўп. Лекин корхонадаги
маркетинг назорати усуллари менежментининг ахборотга бўлган эҳтиёжига мос бўлиши
керак. Назорат кўрсаткичлари аниқ, ўлчаб кўрса бўладиган, енгил тахмин қилса бўладиган
бўлиши керак. Барча маркетинг режалари ва дастурларини аниқ муддатларини кўрсатган
ҳолда бюджет шаклларига ўтказиш лозим. Акс ҳолда, корхонада маркетинг соҳасида
кечаётган жараёнларнинг самарадорлигини аниқлаш ва уларни назорат қилиш қийин бўлади.
Маркетинг стратегиясининг самарадорлиги нимада кўринади? Қониқиш ҳосил қилган
истеъмолчида! Агар сиз истеъмолчингиз қониққанлигини билсангиз ва бу ҳақида сизга сотув
ҳажмлари, бозор улушининг ўсишини, сизнинг ходимларингиз айтиб турса, демак, сиз ўз
мақсадларингизга эришгансиз. Бу сизнинг ҳар бир ходимингиз ўз вазифасини бажармоқда
ҳамда сизнинг режаларингизни реал амалга ошашида айнан шулар хизмати деганидир.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, маркетинг бу, ишлаб чиқарилган маҳсулот
бозорининг ички ва ташқи бозордаги ўрни мавжудлиги, яъни ички ва ташқи бозордаги
ҳаридорларнинг мавжудлиги, маҳсулот тури хажмига мавсумдаги талаб, яъни
режалаштирилаётган бозорда исътемолчилар томонидан талаб этилган хажм,
исътемолчининг сотиб олиш қобилияти, логистика масалалари, иқтисодий ва сиёсий
муносабатлар, маҳсулот янги терилган ҳолда сотилмаса алтернатив қайта ишлаш имконияти
мавжудлиги ёки совуқхонада сақланиш давомийлиги, брендлар, ишлаб чиқарилаётган
маҳсулотингиз сифатини қанчалик рақобатчилардан устунлиги ёки камчилиги, айни
бозорнинг ўзига хос миллий хусусиятларини ҳамда ишлаб чиқарилган маҳсулот
режалаштирилаётган бозорда яна қайси давлат вакиллари қандай вақт оралиғида қанча
миқдорда, қанақа сифатда, уларнинг ишлаб чиқарган маҳсулотларининг тахминий таннархи
ва сотиш баҳоси кандай, логистика масалалари, улар таклиф қилаётган маҳсулотларнинг
устунлиги ва камчилиги борлигини, етиштирилган маҳсулотни қисқа вақтда териб олиш
учун иш кучини шу вақт оралиғида мавжудлиги каби масалаларни мукаммал ўрганиб чиқиш
деганидир. Айнан юқоридаги масалаларни чуқур ўрганиш орқали мева тури, нави ва
қурилиши режалаштирилаётган боғнинг хажми аниқланади.
Демак, айни мева туридан боғ яратишда қуйидагиларга алоҳида эътибор бериб
маркетинг тадқиқотлари ўтказиш керак бўлар экан:
7