Page 11 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 11

1.3. Географик жойлашув ва тупроқ структураси

                   Боғ  ташкил  қилишдан  аввал,  боғнинг  географик  жойлашув  ўрнини  ўрганиш
            керак бўлади, яъни ер майдонини денгиз сатҳидан баландлиги, ён атрофдаги катта сув
            манбалари мавжудлиги (сув омбори, дарё,.), ер майдонини қуёш билан ёритилганлик
            даражаси (қир ён бағирларида), шу ҳудуддан доимий кучли шамол йўли ўтганлиги ёки
            дўл  ёғини  такрорланиш  эҳтимоли  даражасини  ўрганиш  ҳам  жуда  муҳим.  Географик
            жойлашувдан  сўнг,  тупроқ  структураси  ва  ер  ости  сувларининг  ҳаракатини  ҳам
            яхшилаб  ўрганиб  таҳлил  қилиш,  яъни  тупроқнинг  устки  ва  остки  қатламларни
            ўрганиш керак бўлади. Айнан юқорида айтиб ўтилганларга асосан шу ҳудудга мос тур
            ва  нав,  тупроқ  структурасига  асосан  пайвандтак  тури  ҳамда  томчилатиб  суғориш
            тизими лойихаланади.
                   2-Расмдаги наъмунадан кўриниб турибдики, тупроқ қатламлари бир хил таркиб
            ва хусусиятга эга эмас экан, бу эса ўз навбатида, боғ экишдан аввал тупроқнинг физик
            ва  кимёвий  таҳлилини  ҳам  ўрганиб  чиқиш  кераклигини  тақозо  қилади,  яъни  оддий
            таърифлайдиган бўлсак, боғни келгусида айнан шу тупроқ ўстиради. Тупроқ таҳлилига
            кўра  кайси  қатламларни  юмшатиш  керак,  унинг  таркибида  қайси  элементлар  йўқ
            бўлса, айнан шуларни тупроқ таркибига киритиш чораларини кўриш, тупроқда яшовчи
            фойдали  микроорганизмларга  зиён  етказмаслик  энг  тўғри  йўл  ҳисобланади.  Бундан
            ташқари тупроқ структурасига қараб томчилатиб суғориш тизими орқали ўсимликка
            етказиб  берилаётган  сув  тупроқ  юзаси  ва  тупроқ  тагида  сувнинг  тарқалиши  ҳам
            турлича бўлганлиги учун боғга 1 ёки 2 қаторли суғориш шланглари ўрнатиш тавсия
            этилади ҳамда  шланглардаги  тешикчалар оралиқ  масофалари,  суғориш давомийлиги
            ва  миқдори  айнан  тупроқнинг  турли  хусусиятларига  боғлиқлигини  кейинги
            бўлимларда кўриб ўтамиз.











































                                             2-расм. Тупроқ қатламларининг кўриниши

                                                           11
   6   7   8   9   10   11   12   13   14   15   16