Page 16 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 16

қирғоқларини ўпирилиб кетишини олиш учун, уни қиялик даражасини 45 даражадан
            каттароқ қилиб қуринг.
                   Демак,  боғ  майдони  қуришда  ер  майдони  мевали  кўчатлар  экилишидан  аввал
            қуйидаги кетма кетликдаги қурилиш ишларни амалга ошириш керак бўлар экан:
                  ер  майдони  намлигини  камида  50  кўпи  билан  75%  бўлишини  таъминлаш
                     (чўллатиб суғориш);
                 ер майдонини бегона ўтлардан тозалаш учун гербицид қўллаш;
                  ер майдонини текислаш;
                  ер майдонига суғориш учун келадиган сув йўлларини қуриш, (канал, сув насос
                     станцияси, артезиан қудуқ ва ариқлар бўлиши мумкин);
                  ер ости сувлари яқин бўлган ер майдонларини захни кетказиш бўйича чоралар
                     кўриш (зовур қазиш);
                  оқава сувларни чиқиб кетувчи ариқларни қуриш;
                  сув захирасини ташкил этиш учун сув ҳовузларини қуриш;
                  боғ майдонини секторларга бўлиш;
                  электр таъминоти тизимини қуриш;
                  томчилатиб суғориш тизимини қуриш;

                  боғ қаторларини кўтариб экиладиган бўлса қаторларни ер сатҳидан кўтариш
                  боғ симбағазларда тарбияланадиган бўлса, симбағазларни ўрнатиш, атрофдаги
                     лангар қозиқларни ўрнатиш, симбағазларни қимирламаслиги таъминлаш учун
                     тагини  бетонлаш  ёки  мустаҳкамлаш,  симбағазларни  энг  юқорисидан
                     тортиладиган 5 мм ли симларни тортиш;
                  мевали кўчатларни экиш ўрнини аниқлаб чиқиш;
                  бу ишларга паралел равишда инфраструктура қурилишини ташкил қилиш.

                   Ер  майдони  секторларга  ажратилгандан  сўнг,  боғ  қаторлари  ўрнини  аниқлаш
            учун боғни разбивка қилинади, бунда боғни келгусида симбағазларда парвариш қилиш
            режалаштирилган  бўлса,  у  ҳолда  ушбу  симбағазларни  мустаҳкамлаш  учун,  сектор
            периметри  бўйлаб  лангар  қозиқлар  ва  асосий  майдонга  устунларни  ўрнатиш  керак
            бўлади.  Симбағазлар    тури  ва  шакли  турлича  бўлиши  мумкин.  Симбағазли  интенсив

            боғлар яхлит бир тизим бўлиб, уни бирорта ҳам устунини ағдарилиб кетишига имкон
            қолдириш мумкин эмас, акс ҳолда худди домино доналаридек бутун бошли боғ битта
            устун  туфайли  ағдариб  бузилиб  кетиши  мумкин.  Бунда  тупроқ  структураси,  устун
            материалини  тури  ва  хўжаликнинг  иқтисодий  имкониятига  асосан  6-расмда
            кўрсатилган  усулда  қозиқлар  ерга  ўрнатилади  ва  секторлар  периметри  бўйича

            қозиқларга  махкамланади.  Қозиқлар  6-расмда  кўрсатилганидек  темирдан,  бетондан
            ёки  бошқа  материаллардан  бўлиши  мумкин.  Агарда  бетондан  қилинадиган  бўлса,
            бетон  қозиқ  ер  остида  қолдирилиши  ва  устидан  тупроқ  билан  кўмилиши  шарт.  Акс
            ҳолда  қозиқлар  суғурилиб  кетади.  Қандай  лангардан  фойдалансангиз  ҳам  уни  ер
            остига 1,2 метр чуқурликдан бошлаб жойлаштиринг. Боғ майдони бўйлаб устунлар 80

            см гача чуқурликка атрофини ишончли равишда мустаҳкамлаш керак бўлади.






                                                           16
   11   12   13   14   15   16   17   18   19   20   21