Page 197 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 197

Ушбу  қўлланма  орқали  қисқача  боғдорчиликда  учрайдиган  муаммолар,

            жумладан,  юқумли  бўлмаган  касалликлар,  яъни  об  –  ҳаво  шароити  ёки  механик
            зарарланиш оқибатлари, турли мевали боғларда учрайдиган касаллик ва ҳашоратлар

            тўғрисида  қисқача  маълумотлар,  ишчи  эритмаларни  тайёрлаш  тартиблари,  шахсий

            хавфсизлик воситалари, турли мевали боғлар учун касаллик ва ҳашоротлардан ҳимоя
            қилиш  бўйича  мажмуавий  дастурлар  келтириб  ўтилган.    Юқоридаги  тавсиялардан

            қисқача  хулоса  қиладиган  бўлсак,  касаллик  ва  ҳашоротларга  қарши  доимий

            профилактик курашни ўз вақтида амалга ошириш керак. Айниқса касаллик ва хашарот
            турини  тўғри  аниқлаш,  унинг  ривожланиш  босқичларини  билиш,  агрометерилогик

            станция  ва  феромон  туткичлардан  олинган  маълумотлардан  тўғри  ҳулоса  чиқариб

            керакли препаратни тўғри танлаш муҳимлигини унутмаслик керак. Шунингдек, ишчи
            эритмаларни тайёрлашда,  уларни қўллашда  шахсий  ва  маҳсулот  хавфсизлигига риоя

            қилиниши  инсон  саломатлиги  ҳамда  келажак  авлодларимизга  табиатни  асрашда
            наъмуна бўлиш долзарб масалалигини ҳар бир инсон ҳис қилиши керак. Албатта барча

            ишларни малакали мутахассислар томонидан ишчи ва хизматчиларга доимий равишда

            ўргатиб борилиши ҳам жуда муҳимдир, чунки бу кадрларни тайёрлаш ҳар бир фермер
            хўжалиги рахбарининг масулияти ва бурчи ҳисобланади.















































                                                           188
   192   193   194   195   196   197   198   199   200   201   202