Page 201 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 201
Этилен гази (C2H4) нафақат меваларни пишиш жараёнида балки касалланган
маҳсулотларда ҳам ажралиб чиқади. Этилен гази меваларга ранг беради, уруғларни
пиширади, ёнғоқни ёрилишишга сабаб бўлади, ананасни гуллатади, маҳсулот умрини
камайтиради, меваларни юмшатади, мева таркибидаги хлорофил моддаларни
камайтиради, барг ва меваларни она дарахтдан узилишига сабаб бўлади.
Юқоридаги маълумотларга асосан мевалар теримини бошлашдан аввал мевалар
таркибидан қуруқ модда миқдори, пинетрометр ёрдамида меванинг қаттиқлик
даражаси ва крахмал модда миқдорини текшириш орқали терим даври аниқланади.
50-жадвал
Асосий меваларнинг шакар миқдори Паст Ўртача Яхши Аъло
даражалари
Олма 6 10 14 18
Ўрик 6 12 16 20
Олча 6 8 14 16+
Гилос 7.3 10.6 16 19+
Узум 8 12 17.5 22+
Нектарин 6 12 16 20
Шафтоли 6 9.3 13.3 17.3
Нок 6 10.6 14 16,6+
Олхўри 6 12 16 20
Меваларни терим вақтини танлаш.
Меваларни териб олиш учун куннинг салқин вақти танланади. Чунки
меванинг ҳарорати ўша пайтда энг паст нуқтада бўлади.
Мева узиб олингандан пайтдаги ҳарорати паст даражага қараб совутилади.
Маҳсулотга қуёшнинг тўғридан тўғри тушишини олдини олиш керак.
Қадоқлаш ва саралаш салқинда ўтказилиши керак.
Кун қизиган сари мева салқинда ҳам иссиқлик йиға бошлайди. Шунинг учун
мевани транспорт воситаси келгунга қадар иккинчи шийпон остига олинади.
Шийпонда жойлашган маҳсулотдан икки метр узоқликда сувли вентилятор ўрнатилиб,
маҳсулот томон йўналтирилади. Вентилятор элетр генератори ёрдамида ишлайди.
Транспирация омиллари, яъни одатда маҳсулот очиқ ҳолатда ва дастлабки
совутишсиз (8 соат давомида) сақланганда ҳар 100 кг ҳисобига 7,5 кг вазн йўқотади.
Кўчма дала шийпонида дастлабки совутиш қўлланилганда фақатгина 2,5 кг вазн
йўқотилади. Масалан, агар тонги салқин соатларда 4000 кг мева терилса 200 кг вазн
сақлаб қолинади. Бу дегани қўшимча даромад (200 кг *1000 сўм = 200000 сўм).
Маҳсулот ўзидан намлигини ва ўз шаклини йўқотмаса бозорда ҳам юқори баҳоланади.:
Ҳарорат ошса, транспирация ошади. Намлик ошса, транспирация пасаяди. Шамол ва
хаво йўналиши транспирацини тезлаштиради. Тупроқдаги намлик паст бўлса, ўсимлик
етилишидан олдин “қариш” жараёни бўлади ва кам миқдорда сув буғланади. Эрталаб
узилган меванинг тана ҳароратини сақлаб қолиш учун керакли даражагача туширишга
сарф қилинадиган вақт ва маблағ тежалади. Масалан олмани совуқхонада узоқ сақлаш
учун -1С дан +4 С гача бўлиши керак. Олмани эрталаб узилса унинг ҳарорати +15 С ,
о
о
о
191