Page 204 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 204

Хулоса

                   Ушбу  қўлланма  ёрдамида  агротехник  амалларни  асосий  эътиборга  лойиқ
            жихатларини қисқача ёритиб ўтилди. Аслида, ушбу берилган маълумотлар жуда ҳам қисқача
            кўринишда  берилди.  Чунки,  ҳар  бир  агротехник  амал  бўйича  нима  учун  айнан  шу  усулда
            бажарилиши, ушбу усулдан бошқа усуллардан афзаллик тарафини ёритиб берилмади. Лекин,
            ушбу  қўлланмада  хозирги  кунда  энг  кўп  қўлланилаётган,  замонавий  илғор  боғбонлар
            томонидан афзал усуллар деб эътироф этган усулларни ёритиб беришга ҳаракат қилинди.

                   Агротехник тадбирларни бажаришда энг аввало малакали мутахассислар маслахати,
            малакали      ишчи  хизматчилар  ёрдамига  таяниб    иш    олиб  бориш  мақсадга  мувофиқ.  Ўз
            қўлингиздаги мутахассисларни касб махоратларини ошириш учун хамиша уларни қўллаб -
            қувватлашни  унутмаслик  керак.  Ҳамиша  боғдорчилик  бўйича  семинар  тренинглар,
            вебинарлар,     ўқув    курсларида    фаол    қатнашиш      орқали    ўзингизни     ҳамда    қўл
            остингиздагиларни ҳам малакасини ошириш, келгусида хўжалигингизни ривожланишини ва
            юқори  ҳосилдорликка  эришишни  энг  тўғри  йўлидир.  Хорижий  боғбонлар  билимини  ўз
            юртимиз  иқлим  шароитидан  келиб  чиқиб  жорий  қилиш,  яъни  инновацион  агротехник
            тадбирларни жорий қилишда, боғнинг бир қисмида қўллаб кўриш ёки юртимиздаги боғларда
            қўлланилган  бўлса,  уларнинг  тажрибасини  ўрганиб  тадбиқ  этиш  орқали  ушбу  усулни
            ўзлаштириш йўлини қисқартириш мумкин.

                   Ҳамиша  бажариладиган  барча  тадбирларни  шахсий  хавфсизлик  ҳамда  санитария  –
            гигиена  қоидаларига  риоя  қилиб  бажариш  орқали  келгусида  ишлаб  чиқариладиган
            махсулотнинг  хавфсиз  бўлиши  гарови  бўлиб  хизмат  қилади.  Зеро,  ўзимизнинг  шахсий
            хавфсизлигимиз келгусидаги ўз соғлиғимиз, келажак авлод, зурриёдларимиз соғлиғига ҳам
            тўғридан  -  тўғри  таъсир  қилишини  ҳар  бир  боғбон  унутмаслиги  зарур.  Етиштирилган
            махсулотлар истъемолчилар  учун хавфсиз  бўлишига  эришиш  мақсадида,  барча  агротехник
            тадбирларни ўз вақтида, тўғри ва белгиланган меъёрларга асосланган ҳолда бажариб бориш,
            бу ишларни малакали мутахассислар ёрдамида амалга ошириш алоҳида аҳамият касб этади.

                   Мевали  боғлар  кўп  йиллик  меҳнат  самараси  эканлигини  ҳамда  улардан  кўп  ва
            сифатли  мева  олиш  учун  бир  неча  йил  аввал  қилинган  агротехник  амалларнинг  тўғри
            бажарилганлиги  муҳим  ўрин  тутишини  унутмаслигимиз  керак.  Айнан  шунинг  учун  ҳам
            хосил олишдан аввал ва ҳосил олингандан кейин ҳам, қишда, баҳорда, ёзда, кузда ҳам барча
            агротехник  амалларни  тўғри  ва  ўз  вақтида амалга  ошириб  бориш  керак.  Айрим  йилларда,
            ҳосил  нобуд  бўлган  вақтларда  ҳам  суғориш,  озиқлантириш,  шакл  бериш  ва  ҳимоялаш
            ишларини ўз вақтида зарурий меъёрларга асосланган ҳолда бажариб борилиши зарурдир.


                   Мевали  дарахтларга  шакл  бериш,  айниқса  ўз  вақтида  ва  тўғри  шакл  бериш  жуда
            муҳим масала ҳисобланади. Чунки, аксарият мевали дарахтларда биринчи йили шохлар ўсиб
            ривожланади, келгуси йили эса ҳосил куртаклари шаклланади ва ундан кейинги йилдагина
            мевалар шаклланади. Шуларни ҳисобга олган ҳолда шакл бериш ишларини фақат малакали
            мутахассисларига ишониб топширган маъқул.

                   Боғларни  озиқлантиришда,  энг  аввало  сув  ва  тупроқ  таҳлилига  асосланган
            озиқлантириш   дастурини  аввалдан  тузилган  режага  асоссан тез - тез оз - оздан ўз вақтида
            озиқлантириш  ишларини  бажаринг.  Чунки,  бир  ўғит  турининг  кўп  ёки  камлиги  иккинчи


                                                           194
   199   200   201   202   203   204   205   206