Page 203 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 203

Демак,  юқоридаги  маълумотларга  асосланиб  терим  ва  теримдан  кейинги  амалиётни
            қуйидагича ташкил қилиш мақсадга мувофиқ бўлар экан.
                    Мева  турига  асосан  меваларни  дарахт  танасидан  узиб  олиш  вақтини  тўғри
            аниқлаш;
                    Теримдан аввал суғоришни камида бир хафта аввал якунлаш;
                    Кимёвий ишловларни теримдан аввал камида 1 хафта ёки қўлланилаётган восита
            регламентида кўрсатилганига асосан қўллаш;
                    Зарурат бўлмаса ёмғир вақтида мевалар теримини амалга оширмаслик;
                    Теримчиларга терим агротехникаси бўйича йўриқномалар бериб бориш;
                    Санитария гигиена қоидаларига амал қилиш;
                    Меваларни териш агротехникасига, яъни меваларни бандини сақлаган ҳолда узиш;
                    Шахсий хавфсизлик чораларини кўриш;
                    Меваларни  қўл  ёки  бошқа  омиллар  томонидан  деформацияланишига  йўл
            қўймаслик;
                    Доимий  равишда  иложи  борича  паст  ҳароратда,  яъни  куннинг  салқин  вақтида
            теримни ташкил қилиш;
                    Терим вақтида меваларни далада совуқ уришига йўл қўймаслик;
                    Далада  терим  вақтида  терилган  меваларни  дарахт  панасида  ёки  бирор  салқин
            жойда транспортировкага қадар сақланишини таъминлаш;
                    Меваларни ташишда улардан этилен ажралиши, сақлаш ҳарорати, намлиги ҳамда
            этиленга таъсирчанлиги даражасига асосан ташишни йўлга қўйиш;
                    Максимал даражада меваларни  даладан совуткичли автомобилларга ортган ҳолда
            бирламчи совутиш жойларига қисқа муддатда етказилишини таъминлаш;
                    Меваларни  бирламчи  совутиш  ишларини  нав  ва  тур  хусусиятидан  келиб  чиққан
            ҳолда амалга ошириш;
                     Саралаш ишларини салқин ва совуқ ерда бажарилишини таъминлаш;
                    Меваларни  ўз  вақтида  ва  тўғри  озиқлантиришни  йўлга  қўйиш  орқали  сифат  ва
            миқдорни ошириш, (айниқса сақланадиган мевалар учун муҳим);
                    Мева турига асосан совуқхонада узоқ муддатга доимий сақлаш шароитини ташкил
            қилган ҳолда сақлашни таъминлаш;
                    Мева тури ва навига асосан қадоқлашни ташкил қилиш;
                    Қадоқлаш ишлари қисқа муддатда совуқ шароитда амалга оширилиши таъминлаш;
                    Қадоқлар  ташишда  қулай  бўлиши  ва  исътемолчи  талабларини  қондиришини
            таъминлаш;
                    Дуконларга меваларни совуқхонали автомобилларда ташиш;
                    Дуконлардаги       меваларни     доимий     равишда     совуткичларда     сақланишини
            таъминлаш.



















                                                           193
   198   199   200   201   202   203   204   205   206