Page 205 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 205

ўғитни ўзлаштиришда тўсқинлик қилишини, масалан, азот ўзи етарли бўлиб турганида яна
            азот ўғити  берилса, бошқа  элементларни  ўсимлик  томонидан  ўзлаштирилишига тўсқинлик
            қилиши  натижасида  ҳосил  сифати  ҳамда  ҳосилдорликни  пасайишига  сабаб  бўлишини
            унутмаслик  керак.  Ўз  вақтида  ўтказилган  турли  агротехник  тадбирлар,  ўсимликни  турли
            ноқулай  об-  ҳаво  шароитлари,  касаллик  ва  ҳашаротлар  етказиши  мумкин  бўлган  зарарли
            оқибатларни камайишига сабаб бўлади.

                   Мевалар  таркибидаги  турли  моддаларнинг  керакли  меъёрда  бўлиши,  келгусида
            меваларнинг сифатли бўлиши, сақлаш ҳамда сотиш жараёнида муаммолар бўлмаслиги эса,
            даромадни  ошишига  хизмат  қилади.  Шунингдек,  етиштирилган  маҳсулот  қисқа  муддатда
            даладан  совуқхонага  етказилиши,  яъни  совуқ  занжир  талабларига  асосан  мевалар
            транспортировкасини  ташкил  қилиниши,  меваларни  сақлаш  умрини  узайтиришини
            унутманг.

                   Ушбу тавсиялар бир оз бўлса ҳам машаққатингизни озайтирган ва ёрдам берган бўлса,
            биз  бундан  хурсандмиз!  Барчангизга  омад  тилаймиз!  Тавсияномада  келтирилган
            маълумотлар интернет манбаларидан, кўп йиллик кузатувлар, малакали мутахасислар ҳамда
            турли хамкорлардан олинган маълумотлар асосида тайёрланди. Улардан Оллоҳ рози бўлсин!
            Энг асосийси мутахассис фикр ва мулоҳазаларини боғни қуришдан аввал билиб кейин боғни
            қуришни бошланг ва бунда албатта, қарзга боғ қилмаслик кераклигини унутмаслик керак.


                   Мевали  кўчат  экиш  савобини  ҳар  ким  билса  эди,  ҳамма  сармоясини  шу  ҳаракатга
            сарфлаган  бўлар  эди,  экилган  ҳар  бир  дараҳт  илдизидан  то  баргигача  Яратганга  саловат
            айтиш билан бандир. Мевасини бошқа инсон, Аллоҳни номи билан танавул этиши савобини
            миқдорини мен Сизларга ҳисоблаб бера олмайман.  (1987 йил, Тошкент ш.)


                               #mhmd #imomgoziy #imamgazi #konifoydauz #konifoyda #turkiyuz





































                                                           195
   200   201   202   203   204   205   206