Page 198 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 198
VI. Меваларни териш, транспортировкага қадар далада сақлаш, ташиш ва
совуқхонада бирламчи совутиш ва сақлаш бўйича айрим тавсиялар.
Мевалар физиологик ривожланиш босқичларини якунлаб, исътемолчи
дастурхонига етгунига қадар юқоридаги агротехник амалларни босиб ўтса, терим
вақти ва харидорга етгунга қадар ҳам бир қанча босқичларлар босиб ўтиш керак
бўлади. Етиштирилган маҳсулот сифати бузилмасдан ҳаридорга етказилсагина катта
даромад олиш мумкинлиги ҳеч кимга сир эмас. Айнан шунинг учун бу бобда меваларни
терим ва теримдан кейинги жараён амаллари ва керакли бўлган маълумотларни бирма
бир келтириб ўтилади. Умуман олганда меваларни етилиб пишиши жараёни 3 та
асосий босқичга бўлинади:
1.Ўсиш ёки шаклланиш, яъни хужайраларни бўлиниши ва уларни катталашиши,
яъни меваларни якуний кўринишга келиб шаклланиши.
2.Етилиш, ўсиш даври тугаши ёки етилиш бошланиш даври билан биргаликда
ривожланиш жараёнига етилади.
3.Қариш ёки яроқсизланиш, яъни анаболик жараён тугаб, катаболик жараён
бошланиши натижасида хужайралар нобуд бўлишига айтилади.
Қуйидаги 48-жадвалда мевалар теримидан кейин пишишда давом этиши
ёки пишиш жараёни тўхташи мумкин бўлган мевалар келтирилган.
48-жадвал
Нон-Климактерик Климактерик
Гилос Олма
Узум Ўрик
Лимон Шафтоли (тукли, туксиз)
Апельсин Нок
Мандарин Хурмо
Анор Олхўри
Маймунжон Анжир
Ёнғоқ Бехи
Нон-Климактерик (Non-Climacteric) мева турлари, яъни бу турдаги мевалар
узилгандан сўнг пишиш жараёни давом этмайди.
Климактерик (Climacteric) мева турлари, яъни бу каби мевалар узилгандан сўнг
пишиш жараёни (қариш) давом этади.
49-жадвалда турли меваларни совуқхонада сақлашда хаво ҳарорати, нисбий
намлик даражаси, сифатини бузмаган ҳолда сақлаш давомийлиги, мевани музлаш ва
шамоллаш ҳарорати, этилен ишлаб чиқариши ва этилен газига сезувчанлик даражаси
келтирилган.
189